USD: 12447.35   EUR: 14545.97   RUB: 146.08

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар финалга йўл олди

date views 41 category Спорт

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар финалга йўл олди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди. Мусобақа татамиларида юртимиз номидан иштирок этаётган спортчиларимиз мухлисларга кутилганидек завқли кун улашди.

Кун давомида ўзбекистонлик бир қатор ёш маҳорат эгалари муваффақиятли иштирок этиб, муҳим натижалар қайд этди. Хусусан, Мафтуна Аҳмедова, Интизор Узакбаева, Жўрабек Эшпўлатов ва Алибек Дурдиев кечки финал блокига йўл олди. Улар Осиё чемпионатининг энг нуфузли – олтин медали учун татамига чиқишади.

Шунингдек, яна олти нафар дзюдочимиз бронза медали учун кураш олиб бориши маълум бўлди. Бу спортчиларимиз учун ҳам ўз салоҳиятини намоён қилиш ва медаль коллекциясига қўшиш имконияти ҳисобланади.

Бронза медали учун баҳсларда:

-57 кг вазн: Гулсанам Ҳазратова – Айдай Какитаева (Қирғиз Республикаси)
-63 кг вазн: Зуҳражон Умарова – Сашенко Фатима (Индонезия)
-73 кг вазн: Саъдулла Равшанов – Мин Суң Жеон (Корея Республикаси)
-73 кг вазн: Даулет Турдияров – Егор Криволапов (Қирғиз Республикаси)
+70 кг вазн: Зарина Бобоназарова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)
-90 кг вазн: Иномжон Баҳодиров – Алихан Салиев (Қирғиз Республикаси)

Олтин медали учун финал баҳслари:

-57 кг вазн: Мафтуна Аҳмедова – Инжу Жумажан (Қозоғистон)
-70 кг вазн: Интизор Узакбаева – Жуэун Шин (Корея Республикаси)
-90 кг вазн: Жўрабек Эшпўлатов – Мин Сеок Жеон (Корея Республикаси)
+90 кг вазн: Алибек Дурдиев – Мунҳбагана Галсандамба (Мўғулистон)

Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълумотига кўра, ёш полвонларимиз тайёргарликдан руҳланиб, финал ва бронза баҳсларида ҳам мухлисларни қувонтиради, деган умид катта.

Бу натижалар нафақат жисмоний куч, балки психологик барқарорлик ва сабр-матонат орқали қўлга киритилаётганини кўрсатмоқда. Мухлислар эса кечки финалларда ватан ёшлари ғалаба байроғини яна баланд кўтаришига ишонч билдиришмоқда.

Мавзуга оид янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Кўп ўқилганлар