date

Уразбахтин: Совға бир ўйинчига эмас, жамоага берилиши керак

Уразбахтин: Совға бир ўйинчига эмас, жамоага берилиши керак

«Қайрат» бош мураббийи Рафаэл Уразбахтин клуб футболчиларига берилган шахсий совғалар масаласида ўз позициясини билдирди. Унингча, жамоавий спортда бир ўйинчига алоҳида эътибор қаратиш тўғри эмас, ёрдам бўлса ҳам барчага ёки клуб инфратузилмасига йўналтирилгани маъқул.

Аввалроқ 18 ёшли дарвозабон Шерхон Холмирзага «Реал»га қарши Чемпионлар лигасидаги ўйиндан (0:5) сўнг автомобиль совға қилингани маълум бўлганди. Уразбахтин бу каби ташаббусларни тақиқлаб бўлмаслигини айтди, бироқ принципиал нуқтаи назарини очиқ баён этди.

«Тадбиркорларнинг совғаларини ман қилиш қўлимиздан келмайди. Лекин бу — жамоавий спорт. Бир ўйинчига алоҳида совға берилиши адолатли эмас, деб ҳисоблайман. Агар ёрдам қилмоқчи бўлса, бутун жамоага улашишсин ёки клубга фойдаси тегадиган иш қилсин — масалан, автобус, микроавтобус олиб берсин. Биз — бир жамоамиз, сиёсатимиз ҳам шундан иборат», — деди мутахассис.

Уразбахтиннинг таъкидлашича, у ҳеч кимга «маъруза» қила олмайди, аммо ички муҳит ва барча ишининг битта мақсадга йўналгани нуқтаи назаридан алоҳида ажратишлар кераксиз таранглик келтириб чиқариши мумкин. «Бирор нарса берсангиз — ҳаммага беринг ёки клуб ихтиёрига йўналтиринг», — дея қўшимча қилди у.

Мураббийнинг бу баёноти клуб ичида бирдамлик ва тенгтақсимлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан мухлислар томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уразбахтин: Совға бир ўйинчига эмас, жамоага берилиши керак