
Мадриднинг "Реал" футбол клуби ўз уй стадиони "Сантьяго Бернабеу"нинг янги номи ва логотипини тақдим этди. Энди стадионнинг номи оддийгина "Бернабеу" деб аталади.
Янги логотипда тўрт параллел лентадан иборат стадион тасвири, уларни кесиб ўтувчи вертикал чизиқ акс эттирилган. Стадион номининг ўзгартирилиши корпоратив ва маркетинг мақсадларига боғлиқ.
"Реал" жорий мавсумда Ла Лиганинг 12-туридан сўнг 31 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирган.
Чемпионлар Лигаси доирасида эса мадридликлар тўртта ўйиндан сўнг тўққиз очко тўплаб, жадвалнинг тўққизинчи поғонасида бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.