Эрон юлдузи финал олдидан Ўзбекистонни ҳурмат билан эътироф этди

2 дақиқа ўқиш1.9K
Эрон юлдузи финал олдидан Ўзбекистонни ҳурмат билан эътироф этди

Эрон юлдузи финал олдидан Ўзбекистонни ҳурмат билан эътироф этди

Хабарингиз бор, бугун Фабио Каннаваро раҳбарлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик турнирининг ҳал қилувчи беллашувида Эрон билан финалга чиқади. Мусобақага катта қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда, Эрон термаси яримҳимоячиси Муҳаммад Маҳдий Моҳеби ҳам ушбу муҳим тўқнашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, финалга йўл олиш — жамоа учун катта шараф. Моҳеби бу босқичга чиқишни Аллоҳнинг инояти деб баҳолар экан, кўпчилик финалда Мисрни кутганини, аммо Ўзбекистоннинг ўйини ва натижаси бунга муносиб жавоб бўлганини эътироф этди. «Ўзбекистон ҳам финалга тўлақонли равишда лойиқ эди. Уларнинг руҳияти, тайёргарлиги ва ўйин услуби буни тўлиқ исботлади», — дейди у.

Моҳеби ўз фикрларида САФА мусобақасида содир бўлган баҳсли вазиятни ҳам эслаб ўтди. Унга кўра, ўша воқеа бир марта рўй бериши мумкин бўлган ҳолат бўлиб, финалда бундай хатолар такрорланмаслиги муҳим. «Эсингизда бўлса, ўша учрашувнинг бешинчи дақиқасидаёқ қизил карточка олган эдик. Бу ўйин тақдирига катта таъсир қилган бўлишига шубҳа йўқ. Умид қиламанки, бу гал бизнинг мақсадимиз — чемпионликка эришамиз», — дея таъкидлади у.

Шунингдек, футболчи икки ой давомида жароҳат сабаб майдондан четда қолганини билдириб, бу пайт муқим тайёргарлик ва руҳий барқарорлик талаб этганини айтди. «Кўпчилик менинг жароҳат билан юрганимдан бехабар эди. Лекин ўша оғир давр ортимда қолди. Ҳозир тўлиқ жисмоний формадаман ва жамоага яна қўшилдим. Мураббий Амир Ғаленойининг ишончи мен учун катта маъно англатади. Бу ишончни ўйиним билан оқлашни истайман», — деди у.

Моҳеби жароҳатдан кейин интенсив машғулотлар орқали формага кирганини ва жамоа билан тўлиқ тайёргарлик олиб борганини ҳам айтиб ўтди. Унинг фикрича, Эрон термаси тўлиқ таркибга яқин ҳолда финалга кириб келмоқда, аммо баъзи етакчиларнинг йўқлиги сезилади. «Албатта, Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Алиризо Жаҳонбахш каби йирик фигуралар ҳозир йўқ. Улар қайтганда, жамоамизнинг ўйини янада яхшиланади. Футболчиларимиз жароҳат олмасин — энг муҳими шу», — дея қўшимча қилди у.

Эрон термаси аъзосининг ушбу фикрлари мухлислар учун финал олдидан қизиқ маълумот бўлди. Умид қиламизки, бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўз потенциалини кўрсатиш имконига айланади ва мухлислар кучли, мазмунли ва мардонабоп футболни томоша қилишади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?