Нури Шахин ҳакамлардан норози: «Лигамиздаги даражага мос эмас!»

1 дақиқа ўқиш928
Нури Шахин ҳакамлардан норози: «Лигамиздаги даражага мос эмас!»

Туркия Суперлигасининг 13-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Трабзонспор"га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин "Башакшеҳир" бош мураббийи Нури Шахин ўйин ва аламли мағлубият ҳақида муносабат билдирди. Унинг фикрларида шогирдларига фахр ва ҳакамларга нисбатан кескин танқид мужассам бўлди.

Мураббий фахри

"Беллашувни икки қисмга бўлишимиз керак. Биз жуда яхши ўйинни бошладик. Аммо баҳс давомида 10 киши билан ҳаракат қилишимизга тўғри келди. 'Трабзонспор' каби кучли рақибга бир киши кам ўйнаб, 3 та гол уриш осон эмас. Мен футболчиларим билан фахрланаман," — деди Шахин ўз шогирдларининг кўрсатган мардлигини юқори баҳолаб.

Ҳакамларга кескин танқид

Шунингдек, у ўйин ҳакамларини ҳам кескин танқид остига олди: "Ҳакамлар ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Менинг эътиборим асосан ўйин сифатини оширишга қаратилган. Аммо бугунги ҳакамлар билан ишлаш жуда қийин. Айрим хатолар сабаб биз бунинг зарарини кўряпмиз. Бу масала албатта кўриб чиқилиши керак. Лигамизда яхши футболчилар, яхши жамоалар, яхши клублар бор, лекин ҳакамлар даражаси ҳақида шундай деб айта олмайман. Бу менинг шахсий қарашим," — дея ўз норозилигини яширмади мураббий.

Маълумот ўрнида: ушбу клуб сафида тўп сураётган юртдошимиз Элдор Шомуродов чемпионат тўпурарлари рўйхатида 9 гол билан якка пешқадамлик қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?