date

Бока Хуниорс футболкалари дунёда энг харидоргирлар қаторида

Бока Хуниорс футболкалари дунёда энг харидоргирлар қаторида
Бока Хуниорс жамоаси учун қувончли янгилик – Euromericas Sport Marketing агентлиги дунёнинг энг машҳур клублари футболкалариинг сотув даражасини ўрганди. Аргентинанинг бу йирик клуби энг яхши ўнталикка киришга муваффақ бўлди.

Бока Хуниорс олтинчи ўринни эгаллади ва икки миллиондан ортиқ футболкалари сотилди. Уларнинг олдида Реал Мадрид, Барселона, ПСЖ, Бавария ва Майами Интер (Миланнинг эмас) жойлашган.

Майами Интернинг юқори ўринда эканлиги Лионель Мессининг ушбу клубда тўп суриши билан изоҳланади. Еттинчи ўринни Бразилиянинг Фламенго клуби эгаллади.

Ўнталикни эса Манчестер Юнайтед, Челси ва Криштиану Роналдунинг янги жамоаси Ал-Наср якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бока Хуниорс футболкалари дунёда энг харидоргирлар қаторида