Манчестер Юнайтед 2020-йилдан бери илк бор "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

Манчестер Юнайтед 2020-йилдан бери илк бор "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

Манчестер Юнайтед 2020-йилдан бери илк бор "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди
"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг сафар учрашувида "Кристал Пэлас"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратип, турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилди. "Қизил иблислар" бу ғалабани иродали тарзда қўлга киритишди – биринчи бўлим якунида манкунианликлар ҳисобда орқада боришаётган эди.

Қизиғи шундаки, бу "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛ доирасида "Кристал Пэлас" майдонида 2020-йилнинг июлидан бери қўлга киритган илк сафар ғалабасидир. Бунгача ўтган бешта учрашувда "Кристал Пэлас" икки марта ғалаба қозонган, учта ўйин эса дуранг билан якунланган эди.

"Манчестер Юнайтед" кейинги учрашувини 4-декабр, пайшанба куни, "Вест Хэм"га қарши ўз майдонида ўтказади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар