
ПСЖ, Милан Интери ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Стефан Далма Майк Менянни дунёнинг энг яхши дарвозабони деб атади. "Менян мен учун дунёнинг энг яхши посбони ва у ҳар томонлама қўллаб-қувватланишга лойиқ.
Милан уни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши керак, бироқ унинг ўрнида мен Барселона ёки Бавария даражасидаги клубларга ўтишни синаб кўрардим", – деди собиқ футболчи pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, француз дарвозабони 2021 йилдан буён Миланда ўйнаб келмоқда ва жамоа таркибида Италия чемпиони бўлган.
Ҳозирда Милан Италия А Серияси турнир жадвалида яна етакчилик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.