
Англия Премьер-лигасининг 15-туридан сўнг, "Вулверхэмптон" жамоаси "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлиб, мусобақа жадвалида сўнгги ўринда қолмоқда. Жамоа ҳисобида атиги икки очко бор.
АПЛ тарихида бундай кам очко жамғарган жамоа фақат бир марта кузатилган эди. Бу ҳолат 2020/2021-йилги мавсумда "Шеффилд Юнайтед" билан содир бўлган эди.
Ўша мавсум якунида "Шеффилд" юқори лигани тарк этган эди. Бундан ташқари, АПЛ тарихидаги энг ёмон натижага эга бўлган "Дерби Каунти" жамоаси (2007/2008-йилги мавсумда бор-йўғи 11 очко тўплаган) ҳам 15-турдан кейин "Вулверхэмптон"дан яхшироқ ҳолатда эди.
Ўша пайтда жамоа ҳисобида 6 очко бор эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.