
Италиянинг "Милан" клубининг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки ўзининг собиқ жамоаси жорий мавсумда Скудетто учун тайёр эканлигига ишонч билдирди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Сакки "Милан"нинг Массимилиано Аллегри бошчилигидаги ўйини ва "Торино"га қарши ўйинда 0:2 ҳисобидан қайтиб, ғалаба қозонганидан сўнг, жамоанинг чемпионлик учун курашишга тайёрлигини қайд этди. "Аллегри ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида янги ва амбицияли лойиҳа яратди.
Агар қишки трансферлар вақтида жамоага зарур бўлган ҳужумчи сотиб олинса, мен "Милан"ни барча рақибларидан олдинда кўришим ҳеч ажабланарли бўлмайди", - деди Сакки. Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.