date

Мауро Икарди Италияга қайтиш учун маошини камайтиришга розилик берди


Мауро Икардининг Италия футболига қайтиши эҳтимоли ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Футболчи "Милан" жамоасига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда, аммо бу трансфер йўлида унинг юқори маоши тўсиқ бўлиши мумкин эди.

Туркияда "Галатасарай" сафида ўйнаётган Икарди йилига 11 миллион евро маош олади. Италия А Сериясида бундай юқори маошлар одатда тўланмайди, аммо Corriere della Sera газетасининг хабарига кўра, Икарди Италияга қайтиш умидида маошини пасайтиришга тайёр.

Ҳозирча аниқ молиявий тафсилотлар ошкор қилинмаган. Маълумки, Мауро Икарди 2013 йилдан 2020 йилгача "Интер" жамоасида ўйнаган ва у ерда етти мавсумни ўтказган.

Кейинчалик у уч йил давомида "ПСЖ" сафида тўп сурди ва 2023 йилда "Галатасарай" жамоасига ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мауро Икарди Италияга қайтиш учун маошини камайтиришга розилик берди