
Италия А Сериясининг 15-турида «Удинезе» ўз майдонида «Наполи»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни нидерландиялик ярим ҳимоячи Юрген Эккелеккамп учрашув якунига 11 дақиқа қолганида киритди.
Ўйиндан кейин Эккелеккамп ғалабани жамоанинг ҳафталик тайёргарлиги билан изоҳлади. «Кучли рақиб устидан яхши ғалаба.
Чиройли гол уриш ёқимли. Ўйлайманки, биз ҳафта давомида жуда яхши ишладик: ҳам тактик жиҳатдан, ҳам ҳимояда ўйинни қуриш масаласида», — деди футболчи calcionapoli1926.it нашрига.
Ушбу натижадан сўнг «Удинезе» А Серия турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.