date

Роман Павлюченко «Манчестер Юнайтед» ғалабасини тахмин қилди


Англия Премьер-лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида собиқ Россия терма жамоаси ва «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Роман Павлюченко фикр билдирди.

Павлюченконнинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» бу ўйинда фаворит, бироқ учрашув осон кечмайди. Унинг фикрича, агар ўйин очиқ футбол ва қарши ҳужумлар руҳида ўтса, «Борнмут» ҳам гол уриши мумкин.

Шунга қарамай, у «Манчестер Юнайтед» рақибидан бир гол кўпроқ уриб, ғалаба қозонишини айтди. «Манчестер Юнайтед» – «Борнмут» учрашуви бугун, 15 декабрь куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади.

Беллашув Москва вақти билан 23:00 да старт олади. Турнир жадвалида «қизил иблислар» 8-ўринда, «Борнмут» эса 13-поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роман Павлюченко «Манчестер Юнайтед» ғалабасини тахмин қилди