
Италия чемпиони “Наполи” натижалардаги беқарорликни давом эттирмоқда. А Сериянинг навбатдаги турида неаполликлар “Удинезе”га минимал ҳисобда мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг жамоа ҳужумчиси Маттео Политано ўйинга изоҳ бериб, асосий муаммо чарчоқ эканини таъкидлади. “Биз кучимизни тиклаб олишимиз керак.
Чекланган ресурслар билан жуда кўп ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда ҳаммаси ёмон эмасди, аммо иккинчи бўлимда рақибнинг янгилиги сезилди: улар босимни кучайтирди ва натижада мантиқан гол уришди”, — дея Политано сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги ўйинда “Наполи” Чемпионлар Лигасида “Бенфика”га ютқазганди. Кейинги турда неаполликлар “Кремонезе”га қарши майдонга тушади, бироқ бу учрашув икки ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.