date

Аморим танқидга жавоб берди: Манчестер Юнайтед етарли эмас


Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим клуб афсоналари томонидан янграётган танқидларга муносабат билдирди. Мутахассис BBC билан суҳбатда жамоа натижаларини етарли даражада деб ҳисобламаслигини айтди: «Менимча, биз етарли даражада яхши эмасмиз.

Бизга, айниқса шу мавсумда, кўпроқ очко керак. Мен учун танқид табиий ҳолат.

Бироқ баъзан уларда барча зарур маълумот бўлмайди ва улар клубни ўзлари бу ерда ўйнаган, доим ғалаба қозонган даврдагидек тасаввур қилишади. Клубни бундай вазиятда кўриш уларга қийин.

Мен ҳам мураббий сифатида етарли даражада яхши эмасман, бу ҳам факт. Улар учун муаммо шундаки, Манчестер Юнайтед ютмаяпти ва бўлиши керак бўлган ўринда эмас».

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг жорий мавсумида Манчестер Юнайтед 25 очко билан 8-ўринда бормоқда, бироқ жамоанинг битта ўйини захирада. Душанба куни кечқурун «қизил иблислар» ўз майдонида 15-ўриндаги Борнмутни қабул қилади.

Ғалаба қозонилса, манкунианлар очколари 28 тага етади ва 4-ўриндаги Челси билан тенглашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим танқидга жавоб берди: Манчестер Юнайтед етарли эмас