date

Каррагер: МЮ ва «Борнмут» ўйини мавсумнинг энг яхшиси


Англия Премьер лигасининг 16-тури якунидаги учрашувда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Томошабоп беллашув «Ливерпул»нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагерда катта таассурот қолдирди.

Каррагернинг BBC Sport’га айтишича, бу ўйин АПЛнинг жорий мавсумидаги энг яхши баҳс бўлди: «Менимча, биз бу мавсум чемпионатдаги энг яхши учрашувни кўрдик. Айнан шундай ўйинлар АПЛни ўзига хос лига қилади.

Ҳатто у дунёдаги энг яхшиси, деб айтишдан тортинмайман. Ўйиннинг катта қисмида «Манчестер Юнайтед» ақл бовар қилмас даражада яхши ҳаракат қилди».

Ушбу натижадан сўнг «Борнмут» Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. «Манчестер Юнайтед» эса 5-поғонага кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер: МЮ ва «Борнмут» ўйини мавсумнинг энг яхшиси