
Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Кристиан Пануччи «Интер»даги вазият ҳақида фикр билдирди. Клуб ёзги танаффусда бош мураббийни алмаштирди: Симоне Индзаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди, унинг ўрнини эса Кристиан Киву эгаллади.
Пануччининг айтишича, «Интер» ўтган мавсумда ҳам кучли таркибга эга бўлган, бироқ жамоага қўшимча туртки зарур эди. У Киву футболчиларнинг фикрлаш тарзини янгилай олганини таъкидлади.
Пануччининг сўзларини fcinter1908.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, Пануччи фаолияти давомида «Милан» билан бир қаторда Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган.
Ўтган дам олиш кунлари «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.