
Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Борнмут”ни мағлуб эта олмади. “Олд Траффорд”даги учрашув 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ижтимоий тармоқлардаги Indykaila News аккаунти хабарига кўра, ушбу очко йўқотишидан сўнг жамоа бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқарилишига яқин турибди. 16 тур якунига кўра “қизил иблислар” 26 очко жамғарган ва турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Рубен Аморим “Манчестер Юнайтед”ни 2024 йил ноябр ойида қабул қилиб олган. Португалиялик мутахассис билан тузилган шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Шунингдек, 4:4 ҳисобидаги ўйиндан кейин “Борнмут” клубида ҳам нохуш янгилик эълон қилингани айтиламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.