Манчестер клублари Семеньо трансфери юзасидан Борнмутга чиқди

Манчестер Сити ва Манчестер Юнайтед вакиллари қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо бўйича эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилиш учун Борнмут билан алоқа ўрнатди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ҳар икки гранд январ бошидан кучга кирадиган 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 74 миллион евро) миқдоридаги товон пули бандини фаоллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қизил иблислар томонидан қизиқиш жиддий экани таъкидланади, бироқ клуб айнан шу суммани тўлашга тайёрми-йўқми ҳозирча номаълум. Семеньога Тоттенҳем ва Арсенал ҳам қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли ганалик футболчи жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 15 учрашувда 7 гол урди ва 3 голли узатма амалга оширди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қизил иблислар томонидан қизиқиш жиддий экани таъкидланади, бироқ клуб айнан шу суммани тўлашга тайёрми-йўқми ҳозирча номаълум. Семеньога Тоттенҳем ва Арсенал ҳам қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли ганалик футболчи жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 15 учрашувда 7 гол урди ва 3 голли узатма амалга оширди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…