
Италия А Сериясининг 24-турида Милан ва Комо ўртасидаги учрашув 8-февраль куни Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур маълумотни А Серия президенти Эцио Мария Симонелли тасдиқлади.
Унинг айтишича, ўйин дастлаб режалаштирилганидек айнан Пертда ўтказилади. Симонеллининг сўзларига кўра, баҳс атрофидаги навбатдаги тортишув мезбон томоннинг учрашувни Осиёдан бўлган ҳакамлар бригадаси бошқаришини истагани билан боғлиқ бўлган.
А Серия раҳбари бундай қарорга боришни хоҳламаганини, бироқ FIFA ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина минтақада юқори савияли ҳакамлар борлигини таъкидлаб, масалага ойдинлик киритганини маълум қилди. Аввалроқ Италия чемпионати ўйинларини дунёнинг турли ҳудудларида ўтказиш ғоясига клублар ва мухлислар қарши чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.