
Чоршанба куни Қитъалараро кубок финали бўлиб ўтмоқда. Кубок учун амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби ПСЖ ҳамда Либертадорес кубоги соҳибы "Фламенго" баҳс олиб бормоқда.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ПСЖ таркибида мажбурий алмаштириш юз берди. Бош мураббий Луис Энрике жароҳат олган Ли Кан Инни майдондан олишга мажбур бўлди, футболчи ўйинни давом эттира олмади.
Унинг ўрнига Сенни Майулу майдонга тушди. Алмаштириш 0:0 ҳисобида амалга оширилди, бироқ кўп ўтмай парижликлар Хвича Кварацхелия киритган гол эвазига олдинга чиқиб олди.
Ўйин давомининг матнли трансляцияси LiveResult порталида кузатиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.