
Италия Суперкубоги баҳсида «Милан» турнирни тарк этди. Финалда «Наполи» миланликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Неаполликлар ҳужумчиси Маттео Политано учрашувдан кейин жамоасининг ўйинини юқори баҳолади ва муваффақиятнинг муҳим омили сифатида майдонда янада тажовузкор ҳамда агрессив ҳаракат қилганини таъкидлади. «Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик.
Ҳар томонлама ва барча жиҳатлардан. Бундан ташқари, ўз энергиямизни қайтара олдик.
Агар биз руҳий ҳамда жисмоний томондан ҳаммаси жойида бўлса, бизни тўхтатиш қийин», — дея Политанонинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, «Наполи» Италия Суперкубогини клуб тарихида икки марта қўлга киритган: 1991 ва 2014 йилларда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.