
Италия Суперкубоги финалида "Наполи" ўзининг ҳақиқий кучини намоён этди. Неаполликлар ҳал қилувчи баҳсда "Болонья" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги катта совринни қўлга киритди. Учрашув қаҳрамони эса бразилиялик ҳужумчи Давид Нерес бўлди.
28 ёшли футболчи финалдаги ўйин тақдирини деярли якка ўзи ҳал қилди. У дастлаб учрашувнинг 39-дақиқасида аниқ зарба билан ҳисобни очиб, «Наполи»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда ҳам Нерес тўхтаб қолмади — 57-дақиқада яна бир гол уриб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. Шу тариқа, финалнинг икки голи ҳам унинг номи билан боғланди.
Италия суперкубоги. Финал
Наполи — Болоня 2:0
22 декабр. Риёд. «King Saud University Stadium»
Голлар: Нерес (39, 57).
Наполи — Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Раҳмани, Жезус (Буонжорно, 84), Политано, Лоботка, Мактоминей, Спинаццола (Гутиеррес, 68), Нерес (Маццоки, 78), Элмаз (Ланг, 68), Ҳойлунд.
Болоня — Раваля, Ҳолм, Лисакер, Лукуми, Миранда, Фергюсон (Даллинга, 69), Побега, Орсолини (Домингес, 80), Одгор (Моро, 46), Камбияги (Роу, 69), Кастро (Иммобиле, 79).
Огоҳлантиришлар: Лисакер (44), Ҳолм (77), Политано (79).
Маълумот учун, «Наполи» финалга осон йўл билан келмади. Ярим финалда неаполликлар "Милан"ни мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳс йўлланмасини қўлга киритган эди. Ўша ўйинда ҳам жамоа тартибли ва ишончли ўйини билан ажралиб турган.
Италия Суперкубоги финали 22 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳридаги King Saud University Stadium аренасида бўлиб ўтди. Учрашув юқори суръатда кечди, аммо ҳал қилувчи дақиқаларда «Наполи» футболчилари ўз имкониятларидан унумли фойдаланишни билди.
Ушбу ғалаба «Наполи» учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Неапол клуби 11 йиллик танаффусдан кейин яна Италия Суперкубоги совринини қўлга киритди ва умумий ҳисобда ушбу трофейни учинчи бор ютиб олди. Мухлислар учун эса бу ғалаба нафақат янги соврин, балки клубнинг катта майдонларга қайтганининг ёрқин рамзи сифатида ҳам эсда қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.