Ямал Мессидан ўзиб кетди, Неймарнинг рекордини янгилай олмади

Ямал Мессидан ўзиб кетди, Неймарнинг рекордини янгилай олмади
«Барселона» вингери Ламин Ямал 2025 йилни ёрқин ўтказмоқда. Sofascore ҳисоб-китобига кўра, январ ойидан бери «кўк-анорранглилар» юлдузи ҳисобида 307 та муваффақиятли алдaб ўтиш бор.

Бу маълумотлар йиғила бошланганидан бери бир календар йил ичидаги муваффақиятли дриблинг уринишлари бўйича иккинчи натижа ҳисобланади. Рекорд ҳануз Неймар қўлида: у 2017 йилда рақибларини 335 марта алдaб ўтган.

Учинчи ўринда эса Лионель Месси турибди — у ҳам 2017 йилда 260 та алдaб ўтишни қайд этган. Эътиборлиси, учала футболчи ҳам энг яхши кўрсаткичларини «Барселона»да қайд этган, гарчи бразилиялик ўша ёзда каталонияликлар клубини тарк этиб, «ПСЖ»га ўтган бўлса-да.

Июл ойида Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. Ўтган мавсумда футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасига Испаниядаги барча ички совринларни қўлга киритишда ёрдам берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар