
Айни дақиқаларда Тошкентдаги Ҳумо арена мажмуасида профессионал бокс кечаси қизғин тарзда давом этмоқда. Бокс ишқибозлари учун ҳақиқий байрамга айланган ушбу оқшомда бир қатор ҳамюртларимиз рингга кўтарилиб, ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.
Ҳозиргина иқтидорли ўзбек чарм қўлқоп устаси Аълохон Абдуллаев ҳамда қирғизистонлик рақиби Даниэль Абдураҳмонов ўртасидаги жанг якунланди. Беллашув аввалдан охиригача ўта шиддатли, ўзаро ҳужумларга бой ва кескин кураш руҳида кечди.
Жанг давомида Аълохон Абдуллаев ҳаракатчанлик, аниқ зарбалар ва тактик устунлик билан ажралиб турди. Натижада ҳакамлар баҳс якунида якдил қарор чиқариб, ғалабани ўзбекистонлик боксчига тақдим этди. Бу ютуқ мухлислар томонидан катта қувонч билан қарши олинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомининг энг кутилган марказий тўқнашувида ўзбекистонлик Тимур Никулин ҳамда Қозоғистон вакили Эркабулан Токтар рингда ўзаро куч синашади. Бу жанг ҳам мухлисларга катта интрига ва юқори даражадаги томошабоп кураш ваъда қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.