date

Аморим «Манчестер Юнайтед» ғалабасидан кейин фикр билдирди

Amorim «Manchester Yunayted» g‘alabasidan keyin fikr bildirdi
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим «Ньюкасл»га қарши 1:0 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйин тақдирини 24-дақиқада Патрик Доргунунг голи ҳал қилди.

«Қарғалар» тўпга кўпроқ эгалик қилди ва дарвозага кўпроқ зарба берди, бироқ мағлубиятдан қутула олмади. «Бугун ҳаммамиз азоб чекишимизга тўғри келди, жуда қийин бўлди.

Ўйлайманки, биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчисида эса шунчаки ҳимояландик ва ҳужумда Куньяга таяниб ўйнадик. Бу қимматли ғалаба.

Яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай, уч очкони ола олмаган учрашувларимиз кўп бўлган. Бугун эса ҳаммаси аксинча бўлди.

Жамоа бирлашиб курашди ва натижага эришди», — деди Аморим. «Қизил иблислар» АПЛнинг 18 туридан сўнг 29 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим «Манчестер Юнайтед» ғалабасидан кейин фикр билдирди