
«Барселона» «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Ҳамза Абделькарим бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Ўтган ҳафта хабар қилинганидек, Миср клуби Ла Лига гранди 17 ёшли футболчи учун юборган илк таклифни рад этганди.
Mundo Deportivo Миср ОАВларига таяниб ёзишича, энди «Барселона» яхшиланган таклиф билан чиқди — 1,8 млн евро ўрнига 2 млн евро. Миш-мишларга кўра, «Ал-Аҳли» тахминан 5 млн евро сўрамоқда.
Ҳамза Абделькарим Африка қитъасининг энг совриндор клуби асосий жамоаси сафида бешта ўйин ўтказган. Миср ўсмирлар терма жамоасида эса истиқболли ҳужумчи 19 учрашувда 12 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.