date

Аморим Лисандро Мартинесни «топ даражадаги» футболчи деб атади

Amorim Lisandro Martinesni "top darajadagi" futbolchi deb atadi
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим «Ньюкасл»га қарши ўйинда ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг ўйинини изоҳлади. Аргентиналик футболчи жамоани капитанлик боғичи билан майдонга бошлаб чиқди ва 88-дақиқагача ўйнаб, минимал ҳисобдаги ғалабага (1:0) ҳисса қўшди.

«Бугун Мартинес топ даражадаги футболчи бўлиб қолаётганини кўрсатди. Баъзан одамлар унинг бўйи баланд эмаслиги сабаб жарима майдони ичида ҳимоялана олишига шубҳа қилишади, аммо бугун у таркибида бўйи баланд футболчилар кўп бўлган “Ньюкасл”га қарши ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйнади», — дея португалиялик мураббийнинг сўзларини UtdReport келтиради.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошидан ноябрь охиригача Лисандро Мартинес оғир жароҳати сабаб майдонга тушмади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим Лисандро Мартинесни «топ даражадаги» футболчи деб атади