date

Киву Фраттезининг кетиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади

Киву Фраттезининг кетиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади

Миланинг «Интер» бош мураббийи Кристиан Киву ярим ҳимоячи Давиде Фраттезининг келажаги борасидаги саволга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВдаги кўплаб гап-сўзларга кўра, 26 ёшли футболчи январда «нерадзуррилар» сафини тарк этишни истамоқда. Бунга унинг жамоада ҳозирча етарли имконият олмагани сабаб бўлаётгани айтилади. Фраттезига асосий даъвогарлар қаторида «Ювентус» ҳам тилга олинмоқда.

«Фраттези биз кутгандек кўп ўйнамади. Бунинг турли сабаблари бор. Ҳаммасини айта олмайман — айрим масалалар кийиниш хонасида қолиши керак. Барча нозик жиҳатларни очиқлашга ҳаққим йўқ», — деди Киву «Аталанта»га қарши якшанба кунги А серия ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, сўнгги пайтларда Фраттезининг Туркиянинг «Фенербахче» клубига эҳтимолий трансфери ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву Фраттезининг кетиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади