
Россия терма жамоаси мураббийларидан Николай Писарёв «Манчестер Юнайтед» академиясида тўп сураётган 17 ёшли вингер Амир Ибрагимовни миллий жамоага чақириш эҳтимоли юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, ҳозирча бу мавзуни эрта кўтариш керак: футболчи ҳали Англияда ўйнамоқда, бироқ кейинчалик қарорини ўзгартириши ҳам мумкин. Писарёв, шунингдек, ёш омили сабаб яқин келажакда уни расмий учрашувларда майдонга тушириш қийин бўлишини таъкидлади.
Жорий мавсумда Ибрагимов барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 12 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. У ҳозирча «Манчестер Юнайтед» асосий жамоасида дебют қилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.