date

«Реал» Винисиус Жуниор билан келажагини ҳал қилди

«Реал» Винисиус Жуниор билан келажагини ҳал қилди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Альберто Перейро берган маълумотга кўра, ОАВдаги турли миш-мишларга қарамай, «қироллик клуби» бразилиялик футболчи билан янги шартнома имзолашни ҳамон истамоқда. Винисиуснинг ўзи ҳам «Реал»да қолишга умид қилмоқда.

Винисиус 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у мадридликлар сафида 30 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 9 та голли узатма берди. Transfermarkt портали бразилиялик футболчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Винисиус Жуниор билан келажагини ҳал қилди