date

«Интер» де Врей бўйича қарорини трансфер шартига боғламоқда

«Интер» де Врей бўйича қарорини трансфер шартига боғламоқда

«Барселона» «Интер»нинг марказий ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo хабарига кўра, миланликлар нидерландиялик футболчининг кетиш-кетмаслигини янги марказий ҳимоячи топа олишига қараб ҳал қилади. «Интер» «Лацио»дан Марио Гила ва «Сассуоло»дан Тарик Мухаремович вариантларини кўриб чиқмоқда. Агар клуб улардан бирини олиб келса, де Врейнинг кетиши учун йўл очилиши мумкин.

Стефан де Врей 2018 йилда «Лацио»дан эркин агент сифатида «Интер»га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда 33 ёшли ҳимоячи миланликлар сафида 11 ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб турмади. Transfermarkt де Врейнинг бозор қийматини 3,5 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» де Врей бўйича қарорини трансфер шартига боғламоқда