date

«Интер» қишда Киву сўраган икки позицияни кучайтиради

«Интер» қишда Киву сўраган икки позицияни кучайтиради

Миланнинг «Интер» клуби қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бош мураббий Кристиан Киву жамоада янги марказий ҳимоячи ҳамда ўнг қанотдаги латерални кўришни истаяпти. Журналист Паскуале Гуарронинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти мураббийнинг иккала талабини ҳам бажаришга уринади. Ўнг қанот учун дарҳол таркибни кучайтира оладиган тажрибали футболчи олиниши кутилмоқда ва асосий номзод аллақачон маълум — Жоау Канселу. Марказий ҳимоячи масаласида эса келажак учун, ротацияда ўйнаб тажриба тўплайдиган ва вақт ўтиб асосий таркиб учун рақобат қила оладиган футболчи кўзда тутилган.

«Интер» А Серия жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Милан»ни бир очко фарқ билан ортда қолдирмоқда. 4 январ куни Киву жамоаси ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» қишда Киву сўраган икки позицияни кучайтиради