
"Ал-Ҳилол"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канcелу фаолиятини Миланнинг "Интер" жамоасида давом эттириш арафасида турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клублар ижара шартларини келишиб олди: мавсум охиригача португалиялик футболчининг маошининг асосий қисмини "Ал-Ҳилол" тўлаб беради — 4,5 млн евро. "Нерадзуррилар" эса ярим йил учун 3 млн евро тўлайди. Шу тариқа италиялик гранд 31 ёшли ҳимоячи бўйича "Барселона"ни ортда қолдирди.
Энди битимнинг якунланиши Канcелунинг ўз қарорига боғлиқ — у Италияга қайтишга розилик бериши керак. Эслатиб ўтамиз, Жоау аввал ҳам "Интер" сафида ўйнаган, шунингдек А Сериядаги яна бир клуб — "Ювентус"да ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.