date

«Сандерленд» мураббийи «Арсенал» ва «Сити» ўртасидаги фарқни айтди

«Сандерленд» мураббийи «Арсенал» ва «Сити» ўртасидаги фарқни айтди

«Сандерленд» бош мураббийи Режис ле Брис «Арсенал» ва «Манчестер Сити» услуби орасидаги асосий тафовут ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Пайшанба куни «қора мушуклар» «шаҳарликлар»ни 0:0 ҳисобидаги дурангда тўхтатиб қолди ва шу орқали «Сити»га турнир жадвалида пешқадам «канонирлар»дан ортда қолишни икки очкогача қисқартириш имконини бермади.

Ле Бриснинг таъкидлашича, умумий манзарада «Арсенал» «Манчестер Сити»га нисбатан совуққонроқ ва тўғридан-тўғри ўйнайдиган жамоа. Мураббий «Сити» ҳозир аввалгидек кўринмаётган бўлса-да, Пеп Гвардиола таъсири барибир сезилишини, Микел Артета ҳам испаниялик экани, бироқ ўйин қурилишида улар ўртасида фарқлар борлигини қайд этди.

«Сандерленд» мавсумнинг биринчи ярмида кутилганидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатиб, АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Сандерленд» мураббийи «Арсенал» ва «Сити» ўртасидаги фарқни айтди