date

Мартин Субименди «Арсенал»да мавсум рекордини янгилади

Мартин Субименди «Арсенал»да мавсум рекордини янгилади

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди «Борнмут»га қарши учрашувда ёрқин ўйин кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик футболчи баҳсни тўлиқ ўтказиб, «канонирлар»нинг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабасига катта ҳисса қўшди. Opta маълумотига кўра, Субименди ўйинда 12 марта жамоасига тўпни қайтариб берди — бу «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги 29 ўйинида клуб футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич.

Субименди ўтган ёзда Микел Артета жамоасига «Реал Сосьедад»дан 70 млн евро эвазига келиб қўшилганди. Таянч ярим ҳимоячи лондонликлар сафида 25 учрашувда 3 гол ва 2 ассист қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартин Субименди «Арсенал»да мавсум рекордини янгилади