«Манчестер Юнайтед» 80 млн евролик бразилиялик иқтидор ортидан тушди

«Манчестер Юнайтед» Бразилиянинг «Васко да Гама» клубида тўп сураётган ҳужумчи Раян учун даъвогарлар сафига қўшилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли футболчига аввалроқ «Бавария», «Тоттенҳем», «Барселона» ва бошқа Европа грандлари қизиқиш билдиргани айтилганди. Журналист Эдуардо Бургос хабарига кўра, энди «қизил иблислар» ҳам истиқболли бразилияликни қўлга киритиш пойгасида қатнашмоқда. «Васко да Гама» эса музокарада ён бермоқчи эмас ва харидорлардан товон пули тўлиқ тўланишини талаб қилмоқда — бу сумма 80 млн евро.
Раян қишда жамоасини ўзгартириши эҳтимоли паст, бироқ ёзги трансфер ойнасида келишув бўлиши мумкин. Transfermarkt портали ҳужумчини 25 млн еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг