Аморим «Манчестер Юнайтед» ҳужумидаги асосий муаммони айтди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим «Лидс»га қарши ўйин олдидан жамоасининг ҳужумдаги сустлиги нимадан келиб чиқаётганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Товуслар» билан учрашув якшанба куни 17:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. «Қизил иблислар» аввалги турда ўз майдонида «Вулверҳемптон»ни енга олмади — 1:1.
Аморимнинг айтишича, Бруну Фернандеш, Мбеумо ва Диалло қолган футболчиларга қараганда кўпроқ голли вазиятлар яратган. Мураббий учала футболчи сафдан чиққанда исталган жамоа ҳужумда қийналишини таъкидлади, энди уларга Мейсoун Маунтнинг ҳам жароҳати қўшилган.
19 турдан кейин «Манчестер Юнайтед» АПЛ жадвалида 30 очко билан 6-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг