Барселона Канселуга ваъда берди, у таклиф кутмоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳимоячиси Жоау Канселу «Барселона»дан аниқ таклиф бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчини Милан «Интер»и сафига қўшиб олишга тайёр: «нерадзуррилар» саудияликлар билан ижара шартлари бўйича келишувга ҳам эришган. Журналист Паскуале Гуарро хабар беришича, португалиялик футболчи «Барселона»дан ваъда олгани учун ҳозирча «Интер»га ўтишга розилик бермаяпти.
Агар Канселунинг Каталония грандига трансфери амалга ошмаса, «Интер» уни мамнуният билан ўз сафига қабул қилади. Қайд этиш жоиз, у аввал ҳам ҳар икки клубда тўп сурган.
«Манчестер Сити»нинг собиқ юлдузи Transfermarkt порталида 10 млн евро га баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг