date

«Насаф» янги мавсумга тайёргарлик бошлади: Қарши ва Туркияда йиғинлар

«Насаф» янги мавсумга тайёргарлик бошлади: Қарши ва Туркияда йиғинлар

«Насаф» футбол клуби янги мавсумга расмий тайёргарликни бошлади. 2 январь куни жамоа тиббий кўрикдан ўтгани ва шу кунидан бошлаб Қаршидаги базасида машғулотларга киришган. Мавсумолди тайёргарликнинг биринчи босқичи 11 январга қадар Қарши шаҳрида давом этади.

Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Туркияда ташкил этилади. «Насаф» 14 январдан 30 январгача Анталияда йиғин ўтказади. Ушбу йиғин доирасида жамоа Сербия, Германия, Россия ва Полша клубларига қарши жами еттита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоа яхши натижаларга эришишни мақсад қилмоқда ва бу ўйинлар клубнинг янги мавсумдаги мақсадларига қанчалик яқин эканини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» янги мавсумга тайёргарлик бошлади: Қарши ва Туркияда йиғинлар