«Интер» Канселудан тезкор жавоб кутмоқда ва ультиматум қўйди

«Ал-Ҳилол»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канcелу келажаги борасида яқин кунларда бир қарорга келиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида Миланнинг «Интер»и қолмоқда, «Барселона» ҳам пойгада. «Нерадзуррилар» Саудия клуби билан футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олиш бўйича келишиб қўйган, энди фақат Канcелунинг розилиги етишмаяпти. Inter Xtra саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, «Интер» футболчидан сешанбагача жавоб кутмоқда — акс ҳолда битим бекор бўлади.
Канcелунинг устувор варианти «Барселона» экани айтилаётган. 31 ёшли ҳимоячи каталонияликлар аниқ таклиф билан чиқмаса, Милан грандига ўтишга рози бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг