«Пахтакор» Бозоров, Насруллаев ва Қувватов трансферларини эълон қилди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ва Санжар Қувватовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ойбек Бозоров ва Шерзод Насруллаев бунгача «Насаф» клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, Санжар Қувватовнинг сўнгги жамоаси «Қизилқум» бўлганди. Қайд этиш лозим, Санжар Қувватов 2019-2023 йиллар оралиғида «шерлар» шарафини ҳимоя қилган ва 106 та ўйинда майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, Санжар Қувватов «Пахтакор» сафида 35, Ойбек Бозоров 77, Шерзод Насруллаев эса 34-рақам остида ҳаракат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг