date

Хаби Алонсо Винисиусни прессинги сустлиги учун қаттиқ койиди

Хаби Алонсо Винисиусни прессинги сустлиги учун қаттиқ койиди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо «Бетис»га қарши учрашув давомида бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳаракатларидан норози бўлди. Мутахассис юлдуз футболчининг прессингдаги фаоллиги етарли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Marca нашри ёзишича, Алонсо эпизодлардан бирида ҳиссиётини яширмай, Винисиусдан тўхтаб қолмасдан рақибга босим қилишни талаб қилган ва жамоа учун ишлаш кераклигини эслатган.

Ўйин «қироллик клуби»нинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жорий Ла Лига мавсумида Винисиус 19 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Винисиусни прессинги сустлиги учун қаттиқ койиди