«Наполи» Довбикни фақат битта шарт билан олади

Римнинг «Рома» клубида тўп сураётган украиналик марказий ҳужумчи Артем Довбик фаолиятини А Сериянинг бошқа жамоасида — «Наполи»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, неаполликлар Римда унга унча ишонч билдирилмаётган футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ бу келишув «Наполи» Лоренсо Луккани жамоани тарк этгандагина амалга ошади — ҳужумчига Лиссабоннинг «Бенфика»си қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Довбик «бўрилар» сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Футболчининг «Рома» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, трансфер нархи эса 20 миллион евроға баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг