date

Канчельскис «Манчестер Юнайтед»га Зиданни бош мураббийликка тавсия қилди

Канчельскис «Манчестер Юнайтед»га Зиданни бош мураббийликка тавсия қилди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис клуб раҳбариятига бош мураббийликка Зинедин Зиданни олиб келиш ғоясини илгари сурди. Унинг фикрича, Зиданнинг тайинланиши Рубен Аморим ўрнига янги босқич бошлаши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Канчельскиснинг айтишича, яқин даврда жамоага эҳтимол вақтинчалик мураббий келади, асосий номзод бўйича эса мавсум якунида якуний қарор чиқарилади. Бу ҳақда у «Матч ТВ»га берган изоҳида таъкидлаган.

Норасмий маълумотларга кўра, манкунианлар мураббийлик рўйхатидан «Кристал Пэлас»дан Оливер Гласнер, «Ньюкасл»дан Эдди Хау, шунингдек, Уле Гуннар Сульшер ва Майкл Кэррик ҳам бор.

Янги мураббий тайинлангунига қадар жамоада бошқарув вақтинча Даррен Флетчер зиммасида бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис «Манчестер Юнайтед»га Зиданни бош мураббийликка тавсия қилди