Роналду 2026 йилда янгилаши мумкин бўлган 6 рекорд

3 дақиқа ўқиш811
Роналду 2026 йилда янгилаши мумкин бўлган 6 рекорд
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналду 2026 йилда футбол тарихидаги олтита рекордни янгилаши мумкин.
  • У расмий ўйинларда 1000 гол урган илк футболчи бўлиш учун 43 та голга муҳтож, шунингдек, Саудия Pro-лигасида чемпион бўлса, тўрт хил мамлакатда чемпионликни қўлга киритган футболчилар сафига қўшилади.
  • Роналду ЖЧ-2026da гол урган тақдирда, олти мундиалда ҳам тўп киритган илк футболчига айланади ва пеналтилардаги голлари сонини 200 тага етказиши мумкин.

Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган юлдузлардан бири. 2026 йилда эса 40 ёшли португалиялик ўз рекордлар рўйхатини янада бойитиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Ал-Наср" ҳужумчиси ҳали ҳам юқори мотивация билан майдонга тушмоқда, айниқса 2026 йилги жаҳон чемпионати яқинлашаётгани фондида. Роналду эришган натижаларни таҳлил қилар эканмиз, у 2026 йилда реал тарзда янгилаши мумкин бўлган олти рекордни ажратиб олдик.

1) Расмий ўйинларда 1000 гол урган илк футболчи

Агар Роналду жароҳатлардан четда қолса, 2026 йил унинг тарихга кириши эҳтимоли жуда юқори. Ҳозирча унинг ҳисобида 957 гол бор, 1000 лик маррагача атиги 43 гол етмаяпти. Сунъий интеллект ҳисоб-китобларига кўра, у ҳозирги самарадорлигини сақлаб қолса, мингинчи голини 2026/27 мавсумининг илк ойларида уриши мумкин.

Роналду эса бу кўрсаткичга етмасдан фаолиятини якунлашни истамаслигини бир неча бор таъкидлаган. Унинг айтишича, қаерда ўйнашидан қатъи назар футболни севади, совринлар ютишни ва ҳаммага маълум бўлган 1000 гол маррасига етишни мақсад қилган.

2) Тўрт хил мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш

Тарихда беш хил мамлакатнинг олий лигасида чемпион бўлган футболчи ҳали йўқ. Аммо тўрт мамлакатда чемпионликни қўлга киритганлар бор ва Роналду 2026 йилда шу элита рўйхатга қўшилиши мумкин.

У Англия АПЛ, Испания Ла Лигаси ва Италия А Сериясида чемпион бўлган, аммо Саудия Про-лигасида ҳали титул ютгани йўқ. "Ал-Наср" мавсумни яхши бошлаган бўлса-да, сўнгги мағлубиятдан кейин "Ал-Ҳилол"дан ортда қолиб иккинчи ўринга тушиб кетди. Агар жамоа барибир чемпионликни олса, Роналду фаолиятидаги яна бир тарихий бандни белгилайди.

Бу йўлдан илгари Арьен Роббен, Златан Ибрагимович, Девид Бекҳем, Деку, Марк ван Боммел, Ривалдо, Иржи Ярошик ва Матея Кейжман каби футболчилар ўтган.

3) Олтинчи жаҳон чемпионатида ҳам гол урган илк футболчи

Агар Роналду ЖЧ-2026да гол урса, у олти мундиалда ҳам тўп киритган тарихдаги биринчи футболчига айланади. Энг қизиқ томони, бу рекордни қўйиш имконияти бор ягона футболчи ҳам айнан у.

Лионел Месси ҳам ўзининг олтинчи жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда, бироқ у 2010 йилги мундиалда гол урмагани сабаб Роналду билан бир хил натижани такрорлай олмайди.

4) 200 та пенальтини аниқ ижро этган илк футболчи

Роналду аллақачон футбол тарихида энг кўп пенальти гол урган футболчи сифатида рекордчи: унинг ҳисобида 180 та 11 метрликдан гол бор. 2026 йилда у яна 20 та пенальти гол уриб, 200 лик маррани биринчи бўлиб забт этиши мумкин.

Бу катта рақамдек кўринади, аммо Роналду учун бу нотаниш вазифа эмас: масалан, у 2020 йилда 20 марта пенальти тепиб, шундан 17 тасини голга айлантирган.

5) "Ал-Наср" тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланиш

Роналду клуб тарихидаги мутлақ энг яхши тўпурар бўлиши қийин (бу рекорд 259 гол билан Мажед Абдуллага тегишли). Аммо у "Ал-Наср" тарихидаги энг сермаҳсул чет эллик футболчи бўлиши мумкин.

Ҳозир бу кўрсаткич марокашлик Абдерразак Ҳамдаллоҳга тегишли — у "Ал-Наср" сафида 115 гол урган. Материал тайёрланган пайтда Роналду 113 голга эга эди ва янги рекорд учун унга атиги учта гол керак.

6) 30 ёшдан кейин 500 гол урган илк футболчи

Роналду яқинда 30 ёшдан кейин урилган голлар бўйича тарихий етакчига айланди. Айни пайтда у 30 ёшдан кейин 494 та гол уриб улгурган ва яқин орада 500 лик чегарани биринчи бўлиб босиб ўтиши мумкин.

2026 йил якунида Роналду нечта рекордни янгилайди — буни вақт кўрсатади. Аммо кўриниб турибдики, португалиялик юлдуз ҳали ҳам футбол тарихига янги саҳифалар қўшиш ниятида.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?