АПЛ клуби Винисиус Жуниорни трансфер қилмоқчи

Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган ҳужумчи Винисиус Жуниор фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Fichajes хабарига кўра, бразилиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Реал” эса футболчини фақат тахминан 150 миллион евро атрофидаги таклиф бўлса, сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Винисиус 2018 йилда “Фламенго”дан 45 миллион евро эвазига Мадрид клубига кўчиб ўтган. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у “Реал” сафида 26 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали Винисиуснинг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг