date

«Барселона» Канцелу эълони нега ўчирилгани маълум бўлди

«Барселона» Канцелу эълони нега ўчирилгани маълум бўлди

«Барселона» сешанба куни «Ал-Ҳилол»дан Жоау Канцелуни ижарага олганини расман эълон қилди, бироқ кўп ўтмай бу хабар клуб сайтида ҳам, «кўк-анорранглилар»нинг ижтимоий тармоқларида ҳам йўқолиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар янгиликни вақтинча олиб ташлади, сабаби трансфер жараёни ҳали якунига етмаган. «Барселона» «Ал-Ҳилол» билан ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ тугатиши керак.

«Барселона» 31 ёшли Канцелуни ёзгача ижара асосида таркибига қўшиб олмоқда. Португалиялик футболчи 2023/2024 йилги мавсумда ҳам «Барселона» сафида ижара асосида ўйнаган ва 42 та учрашувда майдонга тушган.

«Барселона»нинг навбатдаги ўйини 15-январ, пайшанба куни сафарда «Расинг»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Испания Кубоги 1/8 финали доирасида ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Канцелу эълони нега ўчирилгани маълум бўлди