date

Манчестер дербисида бугунги тахминий таркиблар: Ҳусанов стартдами?

Манчестер дербисида бугунги тахминий таркиблар: Ҳусанов стартдами?

Англия Премьер-лигасининг 22-турида футбол ишқибозлари кутган катта тўқнашув — Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” сафарда “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади. Дерби олдидан бир қатор ишончли манбалар учрашув учун жамоаларнинг эҳтимолий бошланғич таркибларини тахмин қилди.

Кўплаб нашрлар бугунги ўйинда жамоалар айнан қуйидаги таркиб билан дастлабки дақиқаларни бошлашини кутмоқда.

  • “Манчестер Юнайтед”: Ламменс, Далот, Магуайр, Мартинес, Шоу, Каземиро, Майну, Мбёмо, Фернандеш, Кунья, Шешко.
  • “Манчестер Сити”: Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Аллейн, О'Райли, Родри, Бернарду, Шерки, Фоден, Семеньо, Холанд.

Шу билан бирга, айрим сайтлар “Сити” ҳимоя чизиғида Аллейн ўрнига Аке майдонга тушиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда. “Манчестер Юнайтед” сафида эса яқинда Африка Миллатлар кубогидан қайтган Амад Диалло асосий таркибда кўриниш бериши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.

Энг муҳими — турли манбалар деярли бир овоздан: бугун ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг таркибда бўлишини кутмоқда. Дербидек босимли баҳсда майдонда ўзбек номи яна бир бор янграши мумкин — мухлис учун бундан ёқимли сигнал бўлмаса керак.

Маълумот ўрнида, бўлажак тўқнашув бугун Тошкент вақти билан 17:30’да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер дербисида бугунги тахминий таркиблар: Ҳусанов стартдами?