date

Флик Гави тикланиши ҳақида ижобий фикр билдирди

Флик Гави тикланиши ҳақида ижобий фикр билдирди

“Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Гави жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни ҳақида гапирди. Футболчи мавсум бошида операция қилиниб, ҳозирда тўлиқ машғулотларга қайтиш устида ишламоқда. Гави майдонга баҳор арафасида қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг таъкидлашича, футболчи анча олдинга силжиган, бироқ энг муҳими — шошилмаслик. Мураббий Гави тиббий штабга тўлиқ ишониши кераклигини айтиб, унинг олдинда узоқ фаолияти борлигини эслатди. Флик фикрича, агар ярим ҳимоячи феврал ойида сафга қайтса, барчани қониқтиради, аммо асосий мақсад — Гавининг тўлиқ тайёр ҳолатда майдонга қайтиши.

25-январ, якшанба куни “Барселона” ўз майдонида “Реал Оведо”ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Гави тикланиши ҳақида ижобий фикр билдирди